Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳнинг боқийлиги

00:00 / 09.07.2007 | eski savollar | 2423
Ассалому алайкум ҳурматли устоз.Қуръони Каримдаги Ар-Роҳман сурасини 25-26 оятлари ҳақида изоҳ берсангиз. Буларда «(Ер) юзидаги барча жонзот фонийдир. Улуғлик ва икром эгаси Роббингни Ўзигина боқийдир» дейилган. Бундан ташқари мазкур маънодаги оят Қуръони Каримни бошқа жойида ҳам борлигини биламан. Унда агар янглишмасам «Куллу шайин ҳааликун иллаа важҳаҳ» дейилган. Аммо биз биламизки, жаннат ва дўзах ҳам боқийдир ва ундаги мусулмон ва кофирларни роҳати ва азоби ҳам боқийдир. Шу ихтилофни ечиб беришингизни илтимос қилмоқчи эдим.Аллоҳ ажрингизни берсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Аллоҳ таоло «Роҳман» сурасида айтади:«(Ер) юзидаги барча жонзот фонийдир».Ушбу оят энг улкан ҳаётий ҳақиқатни акс эттиргандир. У ҳам бўлса, ер юзида ҳеч бир жонзотнинг боқий қолмаслигидир. Бу ҳақиқат олдида инсон ожиз, боши эгик. Унинг қўлидан ҳеч нарса келмайди. Навбатма-навбат келиб, бирин-кетин кетаверади.«Унинг юзидан бошқа ҳамма нарса ҳалок бўлувчидир», (Қасос: 88) ояти ила Аллоҳ таоло осмону ер аҳли баробар ҳалок бўлишининг хабарини берган.Эътибор берадиган бўлсак, бу ерда жонзотлар ҳақида гап кетмоқда. Аллоҳ таоло яратган ҳар бир нарса ҳақида эмас.Ислом ақийдаси имомлари: «Ҳар бир нарсадан мурод, Аллоҳ йўқ ва ҳалок бўлишини ирода қилган нарсалардир, дейдилар. Жаннат ва дўзах эса фонийлик учун эмас, боқийлик учун халқ қилингандир. Шунингдек, арш ҳам боқийлик учун халқ қилингандир. У жаннатнинг шифтидир. Аллоҳ таоло: «У (ер)нинг устидаги барча жонзот фонийдир», (Ар-Раҳмон: 26) оятини нозил қилганда фаришталар, ер аҳли ҳалок бўлди, деб ўзлари боқийликни тамаъ қилган эканлар. Шунда Аллоҳ таоло: «Унинг юзидан бошқа ҳамма нарса ҳалок бўлувчидир», (Қасос: 88) оятини нозил қилиб, осмону ер аҳли баробар ҳалок бўлишининг хабарини берган. Кейин фаришталар ҳам ўлишларига ишонч ҳосил қилганлар.Бундан сиз гумон қилганингиздек, Аллоҳга боқийликда У зотнинг Ўзи яратган нарсалардан баъзилари шерик бўлиб қолади деган маъно чиқмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat