Ассаламу алайкум устоз ҳазратлари!Бир савол мени қизиқтириб қолди, бу саҳифани ўқиб кўриб, ўз фикрингизни билдирсангиз, Сиздан миннатдор бўлар эдик, Ҳарун Яҳянинг айтишича имом Маҳди ва Ийсо алайҳиссалом бизнинг орамизда эмиш.[урл=ҳттп://www.ислам.ру/прессълуб/гост/ҳ_яҳя/]www.ислам.ру/прессълуб/гост/ҳ_яҳя/[/урл]
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу гап нотўғри. Имом Маҳдийнинг чиқишлари ва Ийсо алайҳиссаломнинг осмондан тушишлари қиёмат яқин қолганда бўлади. Ҳозирча, ҳеч ким бу аломатларнинг пайдо бўлганини айтгани йўқ.