Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарзни қайтариш

10:12 / 27.06.2019 | ABDULLOH | 1429
Ассалому алайкум! Ҳозирги бозор ҳолатида маълумки ҳамма насияга савдо қилади. Шундан келиб чиқиб биз ҳам насияга оламиз ва насияга сотамиз. Биз бир кишидан қарз бўлдик ва шуни пулини беришга одатдаги 10-15 кун эмас 40-45 кунга чўзилди (иқтисодий ҳолатимиз сал ёмонлашгани ва бизга маҳсулотни бозордаги нархдан кўра, арзон бераман деб, лекин 8-9% қимматига сотгани учун). Гапни майдалаб юборадиган (бировни ҳақини бериш керак, қарздан қўрқинг, асаб тегадиган қилиб гапиради, тушунишни хохламайди, қайта-қайта тел қилаверади) кишилиги учун телефонига жавоб бермай қўйдим. Рамазонда “Рамазонда бермасангиз кейин керакмас” деб телеграмдан ёзди. Пул беролмадим, энди кеча пулини узаттирсам, олмайман қиёматда гаплашамиз дейди. Тушунтирдим биз 1,5 йиллаб пулимизни ололмаган ҳолатлар кўп, ўзинг ҳам манга маҳсулотни шу пайтгача қиммат бериб юрибсан, ман ҳам кечирай, сен ҳам кечир деб узрлар айтсам ҳам йўқ деб ўтирибди. Яна қайта 2-марта узаттим пулини яна олмади. Пулингни эҳсон қиламан олмасанг ўзинг биласан дедим, ўзиз биласиз, ўзиз жавоб берасиз деди. Гапни тушунадиган одам эмас. Шу ҳолатда нима қилишим керак?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Уйига ташлаб кетаверинг. Хоҳласа олсин хоҳласа ташлаб юборсин ўзи жавоб беради. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat