Ассалому алайкум! Агар мен бирор жойда ишласам бу жойдан топаётган пулим ҳалол бўлсаю, лекин харомдан келган даромадим ҳам бўлса бир-бирига аралаштирмай сақласам, ҳалолдан топилганини йиғиб борсам ёки уйдагилар учун жўнатсам бунда харомлик йўқми? Ҳаражатларим ўрнига харом пулдан ишлатсам, ҳалол пул йиғилиб борилса бунда ҳалолга тасир йўқми? Агар ҳалол пулга таъсир бўлса, сабаб? Бироз қийинроқ вазиятдаман.
2). Агар харом пулдан қарздорлигим бўлган одамларга қарзимни қайтарсам, қарз ёпиладими? Ҳақ қолмайдими? Агар мумкин бўлмаса, тўланган қарзлар нима бўлади? (Агар улар берган пул ҳам харом бўлган бўлсачи?)
3). Харомдан келган даромадни уйдагилар билмаса ёки билсаларда ҳаражатлар учун жўнатсам улар учун ёмон тарафи йўқми? Соғлиқлари учун ишлатсак қандай бўлади? Ота-онам соғлиғидан ҳавотирдаман.
4). Харом пулга олинган мол-мулкни ишлатиб турса бўладими?
5). Бирор ширкат харом пулга қурилган бўлса, уни ёпиб ташлаш керакми?
6). Кимгадир харом пулдан берсам (савоб учунмас, шунчаки) зарари йўқми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бир гап, вақтинчалик яхши ҳаёт учун борар жойингизни абадий дўзах қилиб олманг. Ҳаромни бир луқмасидан ҳам сақланинг. Валлоҳу аълам!