Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тавба ҳақида

16:10 / 26.06.2019 | Qobil | 1951
Ассалому алайкум! Агар Аллоҳга ишонмай қўйса, тан олмаса ва ҳақоратлаб шак келтирса кейинчалик чин дилдан пушаймон бўлиб тавба қилса ва намоз ўқиса Аллоҳ ўқиган намозини ва дуоларини қабул қилиб кечирадими? Жавоб учун олдинан раҳмат

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тавбаси ҳақиқий бўлса Аллоҳ кечиради. Одамлар ҳолатимни ўнгласам кейин ибодатимни бошлайман дейишади. Бу мутлақо нотўғри, инсон қачон ибодатини мукаммал қилса ҳолати ниҳоят даражада гўзал бўлади. Ҳозир ҳам кеч эмас, амалингизни қанчалар тез ва мукаммал бўлишига ҳаракат қилсангиз ҳолатингиз ҳам шунчалар тез гўзаллашади. Сиз билан биз учун ечилмайдиган муаммо бўлиши мумкин, лекин Аллоҳ таоло учун ҳал бўлмайдиган муаммонинг ўзи йўқ. Тавба қилинг ва бошқа қайтиб асло ўйламанг. Шайтон шундай қилиб инсонни ибодат ва яхши амаллардан тўсиб қўяди. Аллоҳ таоло гина сақлаб, ичи фисқ ва фасод бўладиган кишилардек зот эмас. Бандасининг тавбасидан хурсанд бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat