Ассалому алайкум!Ҳазрат ба'зида ота-онам билан бир мавзуда ко'п тортишиб қоламан, улар секин аста китобларингизни о'қиб боришяпти, лекин ҳеч бир нарсани тушуна олишмаяпти, ман уйланмоқчи бо'лган қиз ҳижобга кирган бо'лади десам, буни ҳеч қабул қилолмаяптилар. Аввал яҳшилаб тушунтирдим, Худога шукр исломий даргоҳда о'қиганим учун илмим бор бу ҳақида, лекин нима учун шундай кийиниш кераклигни тушунтирганимдан кейин жим бо'п қолишадидал,лекин 1 ҳафта ёки 2 ҳафта о'тгандан со'нг ва ко'чадаги ба'зи бирларни гап со'зидан кейин яна о'ша олдинги саволларини такрорлайдилар, то'г'риси жавоб беравериб чарчаганимдан, охири қат'ий гапиригамажбур бо'лдим, я'ни, "Сизлар мени ота-онамсизлар, менга силарни Аллоҳ берган, Аллоҳ ота-онага яҳшилик қилишни буюрган, лекин бу дегани мен сизларни шариятга то'г'ри келмайдиган гапларингни бажаришим керек дегани эмас, сизлар ҳозир мани агар шу гапими қабул қилмай, агар ҳижоб о'раган қизга уйлансенг оқ қиламиз деб айтсангиз ҳам, менга сизларни оқларинг о'тмайди, чунки Холиққа ма'сият бо'ладиган ишда бандага итоат ё'қ, ҳоҳ у ота-она бо'лсин ёки бошқаси, ко'чадагиларни гапига келадиган бо'лсак, менга уларни гапини аҳамияти ё'қ" деб айтдим. Албатта ман ота-онамни жуда яҳши биламан, улар мени мен уларни жуда яҳши кураман, илмимни ҳам жуда ҳурмат қилишади, лекин ҳадеб битта саволни со'райверганларидан, охири мажбур бо'лдим қаттиқ гапиришга, мана анча вақт о'тди энди бу ҳақида гап очишмаяпти, балки қаттиқ туриб олганим учун барибир фикрини о'згартиролмаймиз деб шундай қилишаятгандирлар, нима бо'лганда ҳам улардан хурсандман. Ҳазрат билмадим қаттиқ гапириб тог'ри қилдимми ёки ё'қ ҳайронман, маслаҳатизга муҳтожман Ҳазрат, мана шундай ваиятларда, ота-она бир нарсани тушунишни ҳоҳламаса, қандай ё'л тутган мақулроқ? уларга насиҳат қиладиган одамни то'гриси биз томондан топиш қийин.