Баъзи саволларда накруткани жоиз эмас дейилибди. Агар клентга биз қўшиб берадиган обуначилар ҳақида обуначи қўштиришидан олдин тўлиқ малумот берсак клентга маъқул келса қўштирса ва қўшиб берганимиздан кейин. Клентдан тўлаган пулингизга розимисиз деб сўраймиз у ха розиман деса ҳам жоиз эмасми накрутка билан шуғиланиш? Агар клент розимасман деса пулини қайтариб берамиз.
– Ва алайкум ассалом! Сиз фақат бир томоннинг розилигини ўйлабсиз. Обуначиларнинг ҳам бу ишга розилигини олиш керак. Инсонларни бесўроқ бирор гуруҳ ёки каналга қўшиб қўйиш уларга азият етказади. Азият этказиш эса ҳалол эмас. Валлоҳу аълам!