Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оиламдагиларга намозни ўргатиш

14:08 / 28.06.2019 | Holmuhammad | 1904
Ассалому алайкум! Алҳамдилуллаҳ шу йил рамазоннинг 4-кунидан бошлаб намоз ўқишни бошладим. Ёшим 18 да. Намоз ўқиб, жума намозларига чиқиб оз-моз бўлса ҳам илм олдим. Уйимдагилар намоз ўқишмайди. Отам,онам ва синглим. Уларни намоз ўқишликка чақирсам, хар баҳона ва важларни кўрсатиб рад этишяпти. Онам ва синглим ҳали умрида бир марта ҳам намоз ўқишмаган. Синглимга ҳам намоз аллақачон фарз бўлган. Отам биладилар аммо ўқимайдилар. Айтинглар, нима қилсам бўлади? Ахир қачон вафот этишимизни билмаймизку! Уларни бенамоз ўтиб кетишларидан қўрқаман.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз уларга гапириб ўтирманг. Аввал Исломни яхшилаб ўрганинг чиройли амал қилинг, оиладагиларни ғашига тегманг. Индамасдан амал қилиб дуоларда бардавом бўлинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat