Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қаср намози

20:58 / 15.01.2023 | savol | 1024

Ассалому алайкум! Мен таҳминан уйимдан 140 км узоқликда ўқийман. Намозларимни қаср қилишим учун 15 кундан кам муддати қолишим керак ва уйга қайтишим керак. Аммо вазият бошқача. Мен Тошкенга келаётганимда аниқ бир куни белгилаб шу куни қайтаман демайман. Таҳминан ўқиш тугаганда қайтсам керак деб чиқиб кетаман. Аммо истаган вақтим ёки уйдагилар чақирган вақти уйга бориб келишим ҳам мумкин. Мен бундай вазиятда аниқ неча кун ўқишда бўлишимни билмайман. Шунга мен намозларимни қаср қилайми ёки тўлиқ ўқийми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Неча кун истиқомат қилишини билмайдиган ва бирор нарсани ният қилмаган киши мусофирлигича қолаверади. Аммо сизнинг гапингизга қараганда ўқиш тугагунича туришингиз аниқ, аммо эртароқ кетиб қолиш эҳтимолингиз ҳам бор экан. Бундай ниятдаги киши муқим ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat