Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Онамнинг 25 йиллик қазо намозлари бор. Ёшлари анча каттароқ – 60 га яқинлашиб қолди. Ўқишларига кўзлари етмаяпти. Шунга сўраб бер, қазоларимни қандай қилиб бошқа йўл билан бажарсам бўлади деяптилар.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Кучлари етганича ўқийверсинлар. Кейин меросхўрлар қолганига каффорот берадилар.