– Ва алайкум ассалом! Гуноҳкор бўласиз. Ҳеч қандай имконсиз бўлганда, вазиятга қараб қўлдан келганича, қибладан буриброқ чизинг. Улар мусулмон бўлмаса сиз мусулмонсиз. Қибла сизнинг қиблангиз, уни хурматини қилиш ва қилдириш сизнинг вазифангиз. Аллоҳ таоло "Ҳаж" сурасида марҳамат қилади:
ذَلِكَ وَمَن يُعَظِّمْ شَعَائِرَ اللَّهِ فَإِنَّهَا مِن تَقْوَى الْقُلُوبِ
32. Ана шундай. Ким Аллоҳнинг нишоналарини улуғласа, бас, албатта, бу қалбларнинг тақвосидандир.
Биз ушбу оят маъносида «нишоналар» деб таржима қилган ибора Қуръони Каримда «шаоир» деб айтилган. Бу «шаъийра» сўзининг жами – кўплик шакли бўлиб, «нишон», «белги», «аломат» деган маъноларни билдиради. Бу сўз Аллоҳ таолога нисбат берилиб, «шаоируллоҳ» – «Аллоҳнинг нишонлари» дейилганда эса Аллоҳнинг дини, Исломнинг кўзга кўринган, шон-шавкати аломати бўлган ибодатлар кўзда тутилади. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!