Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тушунмовчилик

10:16 / 02.03.2018 | Bobur | 7460

Ассалому алайкум! Юзга уриш ҳаром дeдингиз, аммо баъзи жойларда шайхимиз Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф бокс билан шуғуланганлар дeйишади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам спорт билан шуғулланишни таъкидлаганлар. Шунга тушунмаяпман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ бокс билан шуғулланмаганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шуғулланишдан қайтарган эмаслар, аксинча тарғиб қилганлар. Юзга уришдан қайтарганлар.

ЮЗГА УРИШ ВА ТАМҒА БОСИШ ҲАРОМДИР

عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: نَهَى رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنِ الضَّرْبِ فِي الْوَجْهِ وَعَنِ الْوَسْمِ فِيهِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юзга уришдан ва унга тамға босишдан наҳий қилдилар». Муслим ва Термизий ривоят қилганлар. Шарҳ: Юз ҳар бир жонзотнинг энг азиз ва мўътабар, гўзаллиги жамланган аъзосидир. Шунинг учун ҳам бундай мўътабар аъзони азобга қўйиш бошқа жойларга қараганда кўра оғир олинади.

وَعَنْهُ قَالَ: مَرَّ عَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ حِمَارٌ قَدْ وُسِمَ فِي وَجْهِهِ، فَقَالَ: لَعَنَ اللهُ الَّذِي وَسَمَهُ

Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларидан юзига тамға босилган эшак ўтди. Бас, у зот: «Унга тамға босганни Аллоҳ лаънатласин!» дедилар». Шарҳ: Мана бунинг отини ҳайвонот оламини ҳимоя қилиш дейилади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эшакка тамға босган одамга Аллоҳ таолонинг лаънати бўлишини тилашлари осон иш эмас. Ҳа, Исломда тирик жонзотга азоб бўладиган, унинг ташқи кўринишини бузадиган ишлар шу қадар қаттиқ олинади. Энди эшакка тамға босиб, унинг ташқи кўринишини бузган, азоб берган одамга шунчалик муносабат бўлса, одамга нисбатан шу ишни қилганларга қанчалик ёмон муносабат бўлишини ўзимиз билиб олаверайлик. Бу ривоятда зикри келган эшакнинг юзига тамға босилган экан. Юқорида айтилганидек, юз ҳар бир жонзотнинг гўзаллиги ва шахсияти рамзидир. Шунинг учун ҳам юзга уриш ва тамға босиш Ислом шариатида ҳаром қилинган. Бу борадаги гапни шу ерда тўхтатилаверса бўлар эди. Аммо муаллиф, кези келганда бир йўла тўлиқ маълумот бериш мақсадида, азоб маъносида эмас, балки белги қўйиш маъносида ҳайвонларнинг оғриқ кам бўладиган қулоғи ва сонига ўхшаш жойларига тамға қўйиш жоизлиги ҳақидаги ҳукмнинг чиқишига далил бўлган ривоятлардан иккитасини келтиришни раво кўрибдилар. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Сизлар бизни етказувчи деб тушунинглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat