Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни янада зёда қилсин. Қилган яхши амалларингизни ажр-савобини кўпайтириб берсин. Амин! Исмларнинг энг гўзали Аллоҳникидир. У зотга Ўзининг буюклигичалик ҳамдлар ва беадад шукурлар бўлсин. Аллоҳниг Ўзи биздан рози бўлсин. Аллоҳнинг исмлари олдидан «Абдул» қўшимчасини қўшиб қўйилган ҳамда «ҳамд» маъносида келган исмлар чиройли исмлардир. Мен бир мавъизада, отаси тириклигида фарзандига отасиниг исмини қўйишлик Биррул Волидайин бўлади. Шу иш билан отанинг қалбига хурсандчилик киради деб эшитдим. Шулардан келиб чиқиб, агар мени Аллоҳ яна бир ўғил фарзанд билан неъматлантирса Иншааллоҳ, шу фарзандимга Муҳаммад Тоҳир деб исм қўйсам бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Билмаган нарсамизни ўқиб ўрганиб ва амал қилишликни Аллоҳ насиб этсин.
Ва алайкум ассалом! Бўлади. Валлоҳу аълам!