– Ва алайкум ассалом! Ўша ҳожи ака одамлар орасида ихтилоф чиқармаслиги керак. Агар масжиднинг қибласи ҳақиқатан 45градусдан ўтиб кетган бўлса асбобини олиб келиб исботласин. Қибладан 45 даража ўнг ёки чапга мойил бўлиб ўқилган намоз жоиз. Аллоҳ таоло “Бақара” сураси 144-оятида марҳамат қилади :
قَدْ نَرَى تَقَلُّبَ وَجْهِكَ فِي السَّمَاء فَلَنُوَلِّيَنَّكَ قِبْلَةً تَرْضَاهَا فَوَلِّ وَجْهَكَ شَطْرَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ وَحَيْثُ مَا كُنتُمْ فَوَلُّواْ وُجُوِهَكُمْ شَطْرَهُ وَإِنَّ الَّذِينَ أُوْتُواْ الْكِتَابَ لَيَعْلَمُونَ أَنَّهُ الْحَقُّ مِن رَّبِّهِمْ وَمَا اللّهُ بِغَافِلٍ عَمَّا يَعْمَلُونَ
144. Гоҳо юзингнинг осмонга тез-тез қайрилганини кўрурмиз. Бас, албатта, сени ўзинг рози бўлган қиблага бурурмиз. Юзингни Масжидул Ҳаром томон бур. Қаерда бўлсангиз ҳам юзингизни у томон буринг. Албатта, китоб берилганлар унинг Роббларидан бўлган ҳақ эканини билурлар. Ва Аллоҳ уларнинг қилаётган амалларидан ғофил эмасдир. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!