Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг наздларида мусҳафга қараб қироат қилган намозхоннинг намози бузилади. Чунки бу иш кўп амалга қўшилади.Абу Юсуф ва Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳимоларнинг наздида мусҳафга қараб қироат қилган намозхоннинг намози бузилмайди. Чунки намоз ҳам, қироат ҳам ибодатдир. Аммо бу иш аҳли китобнинг иши бўлгани учун макруҳ бўлади.Мактубга назар солиб ундаги маънони англаса, намози бузилмайди.