Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ота-она билан яшаганда

19:33 / 19.07.2019 | Aziz | 3054

Ассалому алайкум! Устозлар, акам ва укам четелда оилалари билан яшашади. Улар телефон қилишганда ота-онамни соғиниб ширин сўзлар айтишади. Мехрибончиликлар қилишади. Мен эса, ота-онам билан яшайман. Оилалиман, келинни хам ота-онамни кўнглига қараб олганман. Хуллас хизматдамиз. Албатта менда савоб олиш имконияти кўпрок, лекин шу билан бирга гунохкор бўлиш хам имконияти кўп. Оддий хаётий масалаларда мен ота-онамни ранжитиб қўяман. Уларни менга бўлган муносабатлиги кўпроқ танқидий. Чарчаган вақтимда ота-онамни буйругини эшитганимда, шайтонни васвасасига бўйсуниб қолиш эхтимолим кўпку. Ака-укамда холат бошқача, улар мехмонга келишса, мехмон булиб ота-онамни кўнглини кўтариб қайтиб кетишади. Шу сабабдан мендака, бирга яшайдиган фарзандларга Аллоҳни олдида қандайдир "имтиёзлар" бўлармикин?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз кабиларга имтиёз, ҳар куни ота-она хизматларидек шарафли амалнинг савоби ва ҳар кунги ижобат бўладиган дуо. Улар сизни жаннатингиз дарвозаларидир, уларни хурсанд қилиб обод қилиб олинг. 

عَنْ أَبِي الدَّرْدَاءِ رَضِي اللهُ عَنْهُ سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: الْوَالِدُ أَوْسَطُ أَبْوَابِ الْجَنَّةِ، فَإِنْ شِئْتَ فَأَضِعْ ذَلِكَ الْبَابَ أَوِ احْفَظْهُ  

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Албатта, волид (ота-она) – жаннат эшикларининг энг яхшисидир», деганларини эшитганман. Хоҳласанг, уни зое қил, хоҳласанг, муҳофаза қил», деди». Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat