Ассалому алайкум! Қиз ёки ўғил болага қариндошлари яъни қизга тоға, амаки, ўғилга амма, холалари маҳрам ҳисобланадими? Уйда қиз бола ёлғиз тоға ёки амаки билан, ўғил бола эса амма ёки холаси билан ўтириши мумкинми?
Ва алайкум ассалом! Шаръан мумкин. Улар бир-бирларига никоҳи абадий ҳаром бўлганлар ҳисобланади. Лекин ҳозирги инсонларнинг табиатлари ўзгариб, бу сохада ҳам ғарбга тақлид қила бошлади. Ҳамма сохада ҳам “Ўзинга эҳтиёт бўл, қўшнингни ўғри тутма” мақолига амал қилиш керак бўлиб қолди. Валлоҳу аълам!