Ассалому алайкум! Ман ҳомиладорлигим сабабли баъзи ҳолларда чарчаганим ёки ҳолсизлик туфайли намозни қироат, рукуларни турган ҳолда саждани эса стулга ўтирган ҳолда ўқийман. Ҳомилам 7 ойдан ошган, шунақа тарзда намоз ўқисам бўладими ёки тўлиқ ҳолда саждага боришим керакми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар ҳомила сажда қилишга қаттиқ ноқулайлик қилаётган бўлса намозни тик туриб бошлаб муяссар бўлганича ўқишингиз керак. Чунки қиёмга қодир бўлган кишига ўтириб ўқиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!