Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савол.

00:00 / 13.07.2011 | eski savollar | 2002
Шайх ҳазратлариУйқудан турганда кийимида озгина оқлик кўрса-ю намлик кўрмаса ғусл вожиб бўладими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳўлни кўрган, лекин эҳтиломни эслай олмаган одам ҳақида сўралди. Ул зот:«Фусл қилади», – дедилар. Эҳтиломни кўрган, лекин ҳўлни кўрмаган одам ҳақида (ҳам сўралдилар) Ул зот:«Унга ғусл вожиб эмас», – дедилар.Бас, Умму Сулайм:«Аёл киши ҳам ўшани кўради. Унга ҳам ғусл вожиб бўладими?» – деди. Ул зот:«Ҳа, албатта, аёллар эркакларнинг туғишганларидир», – дедилар».Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.Ушбу ҳадисда баён қилинаётган масала ҳам кўп учраб турадиган, айниқса, ёшларда тез-тез такрорланиб турадиган масаладир.Биров тушида ғусл вожиб бўладиган бирор нарсани кўрганини эслай олмайди. Лекин баданида, кийимида ёки ётган жойида манийнинг ҳўлини кўради. Нима қилиш керак? Албатта, ғусл қилиш вожиб, акс ҳолда, гуноҳкори азим бўлади.Бошқа биров тушида жинсий алоқани кўрган, аммо уйғонса, ҳеч қаерда манийнинг ҳўли йўқ. Ундоқ одамга ғусл вожиб бўлмайди. Чунки, ундан воқеъликда ғусл вожиб бўладиган нарса чиққан эмас.Мана шу масалалар ҳақида савол-жавоб бўлиб турган жойда Умму Сулайм розияллоҳу анҳо ҳам бор эканлар. У киши фурсатдан фойдаланиб:«Аёл киши ҳам ўшани кўради. Унга ҳам ғусл вожиб бўладими?» – деди.Яъни, аёл киши ҳам эҳтиломни кўрмайди-ю, ҳўлни кўради. Унга ҳам ғусл қилиш вожиб бўладими, дедилар.Бу саволга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам жавоб бериб:«Ҳа, албатта, аёллар эркакларнинг туғишганларидир»,– дедилар.Яъни, ҳа, аёл кишига ҳам ғусл вожиб бўлади. Аёл киши ҳам худди эркак кишига ўхшаш, деганларидир.

Топ рейтинг www.uz Openstat