Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда ҳаммом билан ҳожатхона бир жойда, яъни нажосат тозалаган қоғоз ҳам у хонада идишда туради. Шу жойда таҳорат олса бўладими? Ёки олиб ташлаш керакми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Бундай жойда таҳорат олиш жоиз. Лекин зикрларни тилда қилмай дилда қилиш керак. Валлоҳу аълам.