Ассалому алайкум! Ҳомиладор аёлга никоҳ ўқитса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Бошқадан ҳомиладор бўлса никоҳ ўқитилмайди. Чунки ортидан яқинлик қилиш мутлақо жоиз эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Бировнинг экинига сув қуйманглар” деб бу ишдан қайтарганлар.
عَنْ حَنَشٍ الصَّنْعَانِيِّ، عَنْ رُوَيْفِعِ بْنِ ثَابِتٍ الْأَنْصَارِيِّ قَالَ: قَامَ فِينَا خَطِيبًا، قَالَ: أَمَا إِنِّي لَا أَقُولُ لَكُمْ إِلَّا مَا سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ يَوْمَ حُنَيْنٍ، قَالَ: لَا يَحِلُّ لِامْرِئٍ يُؤْمِنُ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ يَسْقِيَ مَاءَهُ زَرْعَ غَيْرِهِ» يَعْنِي: إِتْيَانَ الْحَبَالَى «وَلَا يَحِلُّ لِامْرِئٍ يُؤْمِنُ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ أَنْ يَقَعَ عَلَى امْرَأَةٍ مِنَ السَّبْيِ حَتَّى يَسْتَبْرِئَهَا، وَلَا يَحِلُّ لِامْرِئٍ يُؤْمِنُ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ أَنْ يَبِيعَ مَغْنَمًا حَتَّى يُقْسَمَ
Ҳанаш Санъонийдан ривоят қилинади:
«Рувайфиъ ибн Собит Ансорий орамизда туриб, шундай хутба қилди: «Мен сизларга Ҳунайн куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган нарсамдан бошқасини айтмайман. У зот шундай деган эдилар: «Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган киши учун ўз сувини бошқанинг экинзорига қуйиш – ҳомиладорга яқинлик қилиш – ҳалол бўлмайди. Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган кишига асира аёлнинг раҳмини покламай туриб, унга яқинлик қилиш ҳалол бўлмайди. Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган кишига ўлжа тақсимланмасидан олдин уни сотиш ҳалол бўлмайди».
(Сунан Абу Довуд). Валлоҳу аълам!