Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иддадан чиқишда

14:55 / 19.08.2021 | nilufar | 1300

Ассалому алайкум! Ҳозир қайнонам идда амалини бажариб уйда ўтириптилар. Иддалари тугагач ўзига қараб ясаниб, сурма қўйиб, тақинчоқ тақса бўладими ва укасининг ёки синглисининг уйига жиянининг тўйларига борса борадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аёл кишининг эри ўлганда мотам 4 ойу 10 кун, аёлни бошқа қариндоши ўлганда 3 кун пардоз-андоз ва зийнат қилмай туришидир. Бошқа нарса мотамга кирмайди, мотамдаги аёл сурма суртмайди, хушбўй суртмайди, бўёғи устидан бўялган кийим киймайди. Мотамдан кейин бир хушбўй сепибми бошқа нарса биланми, мотамдан чиққанини билдириб қўйиши керак. Идда тугагандан сўнг борса бўлади, аммо номаҳрамлар кўзига кўринадиган жойда сиз айтган ҳолда кўриниш гуноҳ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat