Ассалому алайкум устоз, сизга ўз муомоларимни айтиб вақтингизни олаётганимга узр сўрайман. Мен турмуш қурганман, ҳозирда уйдаман. Ўқишимни контрактини ота-онам тўлашди ва кўп ёрдам беришди. Энди эса ишга киришимни оиламга фойдам тегишини исташмоқда. Онам ишга киришим учун ҳижобимни ечишимни талаб қилмоқда. Турмуш ўртоғим ишлашимга қарши эмас, лекин ишни деб ҳижоб ечишимга қарши. Эрни айтганини қилиш керак, лекин онамни хафа қилиб гуноҳга қолмайманми? Қандай маслаҳат бера оласиз? Аллоҳ сиздан рози булсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Эрнинг айтганини қилиш керак. шариатга тўғри бўлса.