Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳаром пулни эҳсон қилса диндан чиқадими?

09:59 / 28.07.2019 | Ayyub AbduVahidovich | 2094
Ассалому алайкум! Бир аҳли илмдан анча олдин эшитган эдим харомдан пул топиб савобли ишга сарифлаб савобидан умидвор бўлса тўрт мазҳабда диндан чиқишига ҳукм бор дейишган эди. Илтимос имкони бўлса шуни тушунтириб берсангизлар.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳаром мол Аллоҳнинг наздида нажосат ҳисобланади. Уни савоб учун кимгадир бериш Аллоҳ учун бериш ҳисобланади. Бу эса Аллоҳни таҳқирлаш, қадрламаслик бўлади. Ўйлаб кўринг сиз каби мусулмон инсонга бирортаси чўчқани ёғини совға қилса сиз қанчалар у одамдан норози бўласиз? Сиз ҳаром деб билишингизни билатуриб сизга тақдим қилишини ўзингизни камситиш ва таҳқирлаш деб биласиз. Аллоҳга нисбатан бундай қилиш куфр ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat