Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Solarсity рибоми

22:29 / 17.11.2022 | To'g'onbek | 662

Ассалому алайкум! Яқинда бир танишим solarсity ҳақида гапириб қолди сен бир марта 60000 минг сўмга онлайн қуёш панели сотиб оласан сенга шу сотиб олган нарсанг орқали ҳар ой 79000 сўмдан келиб туради деди, лекин қуёш панелини онлайн сотиб оласиз ҳолос қўлизга олмайсиз. Шунга динимизда нима дейилган, сотиб олсам рибо бўлиб қолмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Сиз тушунтирмоқчи бўлган масала ҳозирда кўпайиб қолди. Бу фирибгарлар ўйлаб топган ҳийладир. Аслида ҳолат сиз ёзгандек эмас. Бу ишнинг СоларСитига алоқаси йўқ, ҳеч нарса сотиб олинмайди ҳам. Балки, одамларни алдаб, уларнинг пулини олиб, тўрт кишининг пулини уч кишига, уч кишининг пулини икки кишига бериб пирамида тузишади ва охирида қолдиқ пулларни олиб йўқ бўлиб қолишади холос. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat