Ассалому алайкум! Мен Америкада талабаман ва яқинда ширинликлар ресторанига ишга кирдим. У ерда кофе, ширинликлар ва сендвичлар сотилади. Баъзи бир сендвич таркибида чўчқа бор. Мен кофе тайёрлийман ва кассада ўтираман ва кўпинча касса олдида харидорларга чўчқадан тайёрланган сендвични беришимга тўғри келади. Мени бу ердан ишлаб топаётган пулим ҳаром ҳисобланадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўша чўчқа аралашган иш қисми гуноҳга ёрдам бериш ҳисобланади. Валлоҳу аълам!