Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Аллоҳ барчаларингизни илмингизни зиёда қилсин. Саволим шундан иборатки Қуръони каримнинг кирилчада ёзилган матнини ўқисак Қуръон тиловат қилган бўламизми?
2. Таркибида спирт моддаси бўлган атрни сепаса бўлади. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! 1). Тажвид ва қоидаларига мувофиқ бўлсагина қироат ҳисобланади. 2). Жоиз. Валлоҳу аълам!