Ассалому алайкум! Қурбонлик учун қўй олиб уни сўйиб сўнгра уни 3га тақсимлаб ўзига тегишли қисмини сотиб, уни пулига мол гўшти олиб еса дурустми? Қўй гўшти ёғли бўлгани учун бизни уйда деярли хеч ким емайди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қурбонликни, ақийқани ва назрни гўштини сотиш мутлақо жоиз эмас. Мабодо сотган бўлса пулини садақа қилиш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!