Ассалому алайкум! Бир танишимни номидан савол йўллаяпман. У кишини ўзи ва хотини намоз ва рўза тутишаркан. Бола чақани боқиш учун ўзи хам хотини хам давлат идораларида ишларкан. Лекин эрини уқтиришига қарамасдан хотини ишхонасига очиқроқ кийимларда бораркан. Хотини мен хижоб ўрамайман деб бўйин товлашдан нарига ўтмас экан. Эрнинг “авратларингни ёпиб юришинг керак” дейишига қарамасдан барибир фойдаси бўлмабди. Бундай вазиятда эр ажрашишга ҳаққи борми? Ўртада болалари бор, қандай йўл тутиш зарур?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бундай суратда эр тушунтиришда давом этаверади. Ажрашишга шошмаслик керак. Валлоҳу аълам!