Ассалому алайкум! Бева аёл зино қилди кейин бир эркак топди ва унга тегмоқчи бўляпти. Уйланмоқчи бўлган эркак дархол никох ўқитайлик деяпти, лекин аёл яқинда зино қилгандим 1 та хайз кўрай хомиладор эмаслигим аниқ бўлсин, кейин никох ўқитамиз деяпти. Уйланмоқчи бўлган эркак аптекадан хомиладорликни сийдик орқали аниқлайдиган тест ол 1 кунда аниқ бўладику деяпти. Шундай холатда қандай йўл тутиш керак?
– Ва алайкум ассалом! Зино туфайли идда ўтириш йўқ. Истаса дарҳол никоҳлансин, истаса 1 ҳайз кутсин. Қилган гуноҳи учун тавба ва истиғфор айтмаса, охиратда аламли азобга дучор бўлади. Валлоҳу аълам!