– Ва алайкум ассалом! 1). Жоиз.
2). Бу борада ҳам ҳадислар келган.
عَنْ أُمِّ حَبِيبَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ حَافَظَ عَلَى أَرْبَعِ رَكَعَاتٍ قَبْلَ الظُّهْرِ وَأَرْبَعٍ بَعْدَهَا حَرَّمَهُ اللهُ عَلَى النَّارِ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ
Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Пешиндан олдинги тўрт ракъатни ва ундан кейинги тўрт ракъатни муҳофаза қилса, Аллоҳ унга дўзах ўтини ҳаром қилади», дедилар».
«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Пешиндан кейин икки ракъат суннат намози ўқиш таъкидланган қўшимча намозлар ичида ўтган эди. Энди таъкидланмаган қўшимча намозлар ичида унинг ўрнида тўрт ракъат зикр қилинмоқда. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!