Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Одамлар намоз ҳақида сўраганда

17:51 / 04.08.2023 | Coder | 397

Ассалому алайкум! Мен намоз ўқийман. Барча мусулмонлар намозни фақатгина Аллоҳ розилиги учун ўқиши кераклигини биламан. Агар кимдир мендан намоз ўқийсанми ёки рўза тутдингми деб сўраса мен намоз ўқисам ҳам роза тутган бўлсам ҳам йўқ қилмадм дейман. Мен уларда менга нисбатан дин сабабли қандайдир ҳурматлари пайдо бўлишини ҳоҳламайман. Яни уларга айтгим келмайди ҳа ўқийман рўза тутдим деб. бу ишим тўғрими ёки хато. Ёки одамлар сўраса мен намоз ўқишимни ва рўза тутишимни айтишим керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Киши фарз ибодатларни бажарган-бажармагани ҳақида сўралганида, уни ҳақиқатда бажарган бўлса шуни айтиши керак. Бу билан ихлосга ёки ибодатнинг савобига футур етмайди. Агар ўқиган фарз намозини ёки берган фарз закотини “ўқимадим”, “бермадим” деса ҳам ёлғон бўлади ҳам фосиқликда гумон қилина бошлайди. Нафл ибодатларидан сўралганда эса тафсилотларига киришмасдан қисқа қилиб “Аллоҳ насиб қилганича бўлиб турибди” деб жавоб бериш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat