Ассалому алайкум! Мен олдин ресторанда ишлаган эдим. Ўшанда шундай ҳолат бўлган. Официантликда бир одамга хизмат қилганимдан сўнг чекни олиб келиб бердим, шундан сўнг у одам ўзим олиб бориб тўлайман деди. Орадан 7 кун ўтиб менга бошлиғим чекни йўқ деди. Йўқолган чекни ойлигимдан олиб қолди ва яна қарзим қолган эди. Сўнг мен ишдан бўшаб кетдим. Қолган қарз мани бўйнимдами?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Келишувингизга боғлиқ. Агар келишувда бу каби ҳолатларда сиз тўлашингиз керак бўлган бўлса сиз қарздор бўласиз. Валлоҳу аълам!