Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Штукатурка

19:50 / 18.05.2023 | Jamshid | 326

Ассалому алайкум! Мен Россияда мусофирман. Яқинда келдим. Бу ерда 3 киши бўлиб ишлаймиз. Ишимиз штукатурка. Бир рус йигит бизга иш топиб беради. У бизга ишни такдим қилишдан олдин, уй эгаси билан неча кв метрлигини ўлчаб чиқади. Масалан: штукатурка бўлишидан олдин, узунлиги 5м, энига 4м, баландлиги эса 3м бўлган, бир хона 54квм чиқади. Биз у ерда бўлмаймиз. Кейин эса бизга ишни беради. Биз эса ишни тамомлагандан кейин, ўлчаб кўрамиз ва ўртача 3-4квм кам чиқади, сабаби, штукатурка бўлгандан кейин хона сезиларсиз даражада тораяди. Биз биринчи ўлчанишдаги пулни оламиз. Савол шуки: биз қайси ўлчанишдан чиққан пулни олишимиз халол бўлади, 1-ми ёки 2-ми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қанча квм деворни штукатурка қилган бўлсангиз ўшанинг пулини олишингиз ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat