Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ ҳаром бўладими

20:33 / 25.10.2021 | $ | 1186

Ассалому алайкум! Ҳайз вақтида талоқ айтилган бўлса, талоқ тушади лекин ҳаром бўлади, иддаси чиқмаган бўлса тезда талоғини қайтиб олиши керак деб эшитдим. Шу гап ростми? 2) Агар иддаси чиққан бўлса нима қилиш керак? 3) Талоқни иддаси қанча вақтдан кейин чиқади? 4) Ҳаммаси ўз ҳолича қолса гуноҳкор бўлмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Рост, талоғини қайтариб олиши дегани ражъий талоқларда бор. 

2). Талоқ сони учта бўлмаса қайта яшашага истак бўлса шартлари тўлиқ топилган никоҳ ўқитиб олиш керак. 

3). Уч хайз ёки хомиладор бўлса бола туғилганда. 

4). Қандай қилиб ўз ҳолича қолади? Агар шариатга хилоф иш қилса ва ўз холича қолдирилса гуноҳда бардавом бўлиш билан қаттиқ гуноҳкор бўлиш ва аламли азобга сазовор бўлинади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat