Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Еврейга ўқитиш

11:18 / 08.08.2019 | Мафтуна | 1942
Ассалому алайкум! Бундан икки ой олдин туш кўрган эдим, тушимда битта еврей аёл ўзини тилида расмимга дам солаётган эди. Ўзимдан ўзим йиғлидиган бўлиб қолдим, ишларим хам юришмидигон бўлиб қолди. Тушимни домлага бориб гапириб берсам, ўзингизни еврей домлаларга бориб ўқитин дедилар. Тошкентда шунақа ўқидиган еврей аёлни топиб ўзингизни унга ўқитин, ўшанда яхши бўласиз. Сизни ўқишга бизни кучимиз етмайди дедилар. Нима қилсам бўлади?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Домла бундай дейиши мумкин эмас. Тўғри, ҳозирги кунда баъзи илмсиз ва жоҳил кишилар ўзларига домла деб ном қўйиб, домлалик тўнини кийиб олишганлар ҳам бор. Намозларга маҳкам бўлиб, ўзингизга ўзингиз Қуръон оятларидан ўқиб дам солсангиз ҳеч қандай зарар етказиша олмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat