Ассалому алайкум! Тажвид ва Қуръонни бир фолбин, одам ўқийдиган аёлга ўргатиш мумкинми? Ҳозир ҳам фолбинлик қилади. Шунақа фолбинга дарс бериш гуноҳмасми, бу иш жоизми? Ёмон йўлга ишлатсачи? Бир қариндошим (қиз бола) бир икки марта дарс берган экан, кейин билиб қолибди фолбинлигини, энди эса кўнгли нотинч ўргатиш керакмикин ёки йўқми шундай савол беришимни сўровди. Жавобингиз учун катта раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ундайларга ёрдам бермаслик керак. Валлоҳу аълам!