- “Ассалом” эмас, “Ассолаҳ” деган. Сиз билмаганингиз учун ўзингизча бошқа сўзга алмаштириб олгансиз. Бу намозга деганидир. Буни арабчада “тасвийб” дейилади. Бу ҳақда фиқҳ китобларида қуйидагилар айтилади:“Тасвийб қилинса, яхши.Тасвийб азон билан иқома орасида иқома айтиш вақти яқинлашганини билдириб қўйиш. Бу баъзи жойларда «ас-Солаҳ», бошқа бир ерларда «Қомат!» каби иборалар билан қилинади”.