Ассалому алайкум! Биз мебел цехда уч дўст ишлаймиз. Табийки иш жойимиз ҳар доим чанг ва кир бўлади, биз алҳамдулиллаҳ беш вақт намоз ўқиймиз. Намоз ўқиш учун иш жойимизда тоза жой йўқ, масжид эса узоқда. Биз иш жойида намоз ўқиётганда кир кийимда ва тозамас жойда ўқисак намозимиз дуруст бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Дуруст. Кийим ва намоз ўқиётган ўрнингиз нажосатдан пок бўлса бўлди. Валлоҳу аълам!