Ассалому Алайкум ҳурматли Шайх ҳазратлари.Ҳозирги вақтда эмизикли фарзандимиз бор. Аҳлиямнинг оёқларида варикоз касаллиги бор, тишларини ҳам даволатишимиз керак. Эмизикли бо'лганлиги учун ҳозир даволана олмайди. Шу ҳолатда вақтинчалик (я'ни фарзандимиз 2 ёш бо'лганича) ҳомиладор бо'лишидан сақланиб турсак бо'ладими? Мумкин бо'лса энг ҳавфсизроқ сақланиш бу қайси бир вариант? Ёки бошқа нима маслаҳат берасиз?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Фарзандни икки ёшгача эмизиш мажбурий эмас. Фарзанд таомланиб кетса, эмишга ҳожати бўлмаса, икки йилдан олдин эмизишни тўхтатиш мумкин. Икки тарафнинг розилиги билан азл қилса бўлади.