Ассалому алайкум! Короновирус ва шунга ўхшаш офатлардан сақланиш учун дуолар мавжудми?
– Ва алайкум ассалом! Шифо берувчи яккаю ягона бир Зот бор. Ундан ўзгаси шифо ҳам беролмайди дардни ҳам даф қилолмайди. Албатта Аллоҳ таоло бу дунёни сабаблар олами қилган, кимни ёки нимани сабаб қилади. Ҳеч қандай сабабсиз ҳам шифо беришга қодир Зот. Фақат Ўзига илтижо қилинса бўлди. Валлоҳу аълам!