Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мусаҳарат

00:00 / 07.08.2007 | eski savollar | 3933
Ассаламу алайкум. Шайҳ ҳазратлари сизни диққатингизни бир нарсага қаратмоқчи эдик. Умид қиламизки бу жиддий масалага Уламолар ижмоси билан ург'у бериб бизга то'г'ри ё'л ко'рсатасиз деган умиддамиз. Хуллас, ҳурмати мусаҳарат эр ва хотин о'ртасида никоҳнинг тамоман бузилиб, ажралишларига олиб борадиган нозик масалаларни о'з ичига оларкан. Масалан, эр ётоқда ётган аёлни хотиним деб о'йлаб шаҳват билан унга тегинса (қаерига тегиниши шарт эмас, шаҳват уйг'онса бас), лекин у хотини эмас, балки қизи (о'гай қизи бо'лса ҳам) эканлигини билиб қолса ва дарҳол қо'лини тортса ҳам эр ва хотин о'ртасида то'лиқ талоқ тушиб ҳеч қандай муросаасиз ажрашишлари лозим бо'ларакан. Ёки куёв қайнонаси билан ко'ришганда, масалан, қо'ли қо'лига тегса (улар маҳрам бо'лса ҳам), қайнонада шаҳват уйг'ониб қолса, лекин куёвда ҳеч нарса содир бо'лмаса ҳам кувови ва қизи о'ртасига то'лиқ талоқ тушиб, ажрашишлари шарт бо'либ қоларакан. Ёки ог'ил онасининг иффат жойларига тасодифан ко'зи тушиб қолса ва о'г'илда шаҳват уйг'ониб қолса (ҳатто онасига тегинмаса ҳам), онаси ва отаси бир-бирига ҳаром бо'либ қоларакан, я'ни о'рталаридаги никоҳ бузилиб, ажрашишлари лозим бо'ларакан.Хуллас, ота-қиз, она-бола, қайнона-куёв, қайнота-келин о'ртасида юқоридаги каби ҳолатлар содир бо'либ қолса, ҳурмати мусаҳарат қоидаси амал қиларакан.Муаллиф бугун Ислом уммати орасида урф бо'либ қолган айрим одатларни ҳам келтирган. Масалан, г'арбдан кириб келган ҳолатга ко'ра, қайнотанинг келинини етаклаб келиши, келиннинг қо'лига узук тақиши ва ҳатто о'пиб қо'йиши каби ҳолатларда агар икки томондан бирида шаҳват уйг'ониб қолса, бо'лажак келн ва куёв бир-бирига бутунлай ҳаром бо'либ қоларакан.Мени бу масалалар жуда таажжубга солди. Юқоридаги каби ҳолатлар г'айриихтиёрий тарзда, тасодифан содир бо'лса ҳам, шу шарт амал қиларакан. Шунинг учун келиннинг қайнотасига ёки қайнонанинг куёвга ҳижобсиз ко'риниши макруҳ экан, агар юқоридаги ҳолатнинг вужудга келиш эҳтимоли бо'лса (масалан, қайнота ёки қайнона ёш бо'лса) келиннинг ёки қайнонанинг ҳижобсиз ко'риниши ҳаром экан.Сиз бу ҳақда нима дейсиз? Бу масалада бо'рттириш, ҳадан ошиш ё'қми? Бугунги мусулмонлар қолаверса Умум Жаҳон Ислом Уламолар лигаси шу каби масалалардан хабардорми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сиз Муаллиф дегансиз лекин у ким, сиз ўқиган ктобнинг номи нима айтмагансиз. Тўлиқроқ маълумот беринг.

Топ рейтинг www.uz Openstat