Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Турли хил мазҳабларда юриш мумкинми?

00:00 / 01.02.2007 | eski savollar | 10785

Ассалому алайкум.
1.Бир биродаримиз аҳли сунна вал жамоа мазҳабларининг ҳукмларида юрадилар, яъни бир мазҳабни ушламайдилар.Қайси бирини ҳукми осон бўлса ўшани оладилар.Мен уларга бир мазҳабни ушланг,чунки шайх жанобларини китобларида ўқиб қолдимки, ҳар хил мазҳабда юриш мумкин эмас деб дедим. Менга Албонийни ҳужжат қилиб келтирди. Бу биродаримиз кўпинча Албонийни фикрларини оладилар. Ўзлари Ҳанафийдаман дейдиларку, лекин Шофъей ва Албонийни фикрларини оладилар ва амал қиладилар. Бошқа биродармизга шундай қилаяптилар шу биродармиз десам, унда фақат Албонийни фикрида юрсин дедилар. Лекин мен тушуна олмай қолдим. Сиз мумкин эмас деган эдингиз. Илтимос шуни ҳикматини тушунтириб берсангиз. Мазҳабдан мазҳбага ўтиб юрган биродармиз тўғри иш қилаяптиларми?
2.Сизни ҳужжат қилиб келтирсак бўладими? Яъни, бир масалада келиша олмай қолсак, шайх жаноблари шундай дедилар десак бўладими? Чунки биласиз сизни илмингизни ҳеч ким инкор қила олмайди.Фалончи айтди десак, э-э-э ким бўлибди у, дейишади. Ёки ҳадисда шундай ўқидим десак, у бошқа бир ҳадисни келтиради. Хуллас ҳамма ўзини фикрида юради. Биламан бу бизни илмсизлигимиз. Лекин шунақа пайтда сизни ҳужжат қилиб келтиришликка тўҳри келади.Чунки билишадики, ЎЗБ да сизни илмингиз саҳиҳ. Сизни илмингизни ҳеч ким инкор қила олишмайди. Шунга сизни гапларингизни келтирамиз. Бунга нима дейсиз?
3.Абдували қори ва Обид қори акалар ҳақларида фикрингиз қандай?
4.Бу ерда бир биродарлар соқоллари оқариб кетганлиги ёки сарғайиб кетганлиги учун қорага бўяб юришади. Лекин мен сочни қорага бўяш мумкин эмас деб эшитган эдим. Лекин соқол ҳақида ҳеч эшитмаган эканман. Соқолни қорага бўяш мумкинми?
5.Бир биродармиз билан мўйловни қисқартириш ёки қириш ҳақида талашиб қолдик. Мен айтдимки, ҳадисда келганки мўйловни қисқартиринглар ва соқолни ўстиринглар деб келган десам. У биродармиз эса йўқ,бу ҳадисда қириш деб келаяпти дедилар. Бунга жавобингиз илтимос.
6.Бир биродармиз айтдики,сиз Абдували қори ака ҳақларида телевизорда ножўя гапларни гапирган экансиз. Яъни, ваҳобий ёки ундай бундай деб айтган экансиз. Мен ишонмадим. У айтдики, мен бир биродардан шундай деганларини архивдан топдираман деди. Кейин у биродари ҳам архивдан топа олмабди. Хуллас мен айтдимки, олимлар бир-бирларини бундай гапиришмайди дедим. Ҳаммалари ҳам олим, аҳли сунна вал жамоада дедим. Улар Аллоҳдан биздан кўра қўрқувчироқ дедим. Илтимос тўғри тушунинг. Бунга фикрингизни билмоқчи эдим. Уҳиббука филлаҳ.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Усули фиқҳ алломаларининг гаплари бўйича, Мужтаҳид даражасидаги кишиларнинг ҳукми бошқа. Улар ўзлари ижтиҳод қилишлари лозим. Аммо тақлид қилувчилар бир мазҳабга эргашгани маъқул. Бўлмаса, ҳар мазҳабдан осонини ва ўзига ёққанини олиб ҳамма нарса аралаш бўлиб кетади ва одамлар орасида тушунмовчилик кўпаяди. Муқаллид бир мазҳабда тургани яхши дейилгани шундан. Бунда мужтаҳидларни ёки мужтаҳиднинг айтганида юрганни Аллоҳ жазолайди деган маъно йўқ. Ҳатто бир киши мазҳабларнинг далилларини солиштириб кучлисини аниқлаш даражасига етган бўлса ҳам фақат ўзи учун олиши мумкин. Ихтилоф чиқмаслиги учун кўчага чиқиб гапирмайди. Бир мазҳабга амал қилиш кишини тартибли бўлиши, ибодатларида аниқлик, ҳукмларни яхши ўрганиш, ихтилофлардан четланиш каби кўп фойдаларга олиб боради. Шунинг учун ва яна бошқа фойдалар кўзда тутилиб уламоларимиз бир мазҳабни тутган яхшилигини таъкидлаганлар.
2. Мен ёзган ёки айтган маълумотларни аниқ ва тўғри тушунган одам ўзидан қўшмай айтса бўлади. Аммо ҳозирда деярли ҳар куни ёки кун ора мен хаёлимга ҳам келтиришим мумкин бўлмаган нотўғри гапларни ҳам мен айтганлигим ҳақида сафсата сотувчилар кўпайиб кетди. Одамлар айтиб келса, ҳайратдан ёқа ушлашдан бошқа имкон қолмайди. Бу каби ишларда эҳтиёт бўлиш керак. Гапимни ўтказаман деб биров айтмаган гапни айтди дейиш катта гуноҳ бўлади. Мени ўзимдан эшитган ёки ёзганимни ўқиган одам аниқ нақл қилса рухсат. Бирортаси мендан деб бир гап айтса, ўзинг ўқидингми ёки эшитдингми, деб сўраш керак. Сизга минг раҳмат. Шу гапларни анчадан бери айта олмай юрган эдим. 
4. Соқолда оқ пайдо бўлганда уни қорадан бошқа рангга бўяш суннатдир. Уни қорага бўяш макруҳ. Ўзини улуғ ёшда қилиб кўрсатиш учун соқолни оққа бўяш макруҳ. Соқолнинг оқини юлиш ҳам макруҳ. Уламолар шуларни айтганлар.
5. Ҳанафий мазҳаби уламолари мўйлабни ҳар жума куни қисқартириб туриш суннатлигини таъкидлаганлар. Мўйлабнинг икки осилиб турадиган тарафининг ҳукми ҳам ўзиникига ўхшаш. Мўйлабни қирқ кундан ортиқ қисқартмай юриш макруҳдир.
6. Сиз келтирган гапга ўхшаш гаплар кўп учрайди. Ҳатто тасма уйимда турибди, олиб келиб кўрсатаман ҳам, дейишади. Шунда олиб кел дейиш керак. Сиз жуда тўғри қилибсиз. Уларга шу тариқа муомала қилиш керак. Бир гапни айтмоқдами исботлаб берсин. Ҳужжати ва далили бўлмаса гапирмасин.

Топ рейтинг www.uz Openstat