Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жамоат намози ҳақида

00:00 / 08.08.2007 | eski savollar | 4444
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳу ва Барокатуҳ Шайҳ Ҳазратлари. Аллоҳ таоло қилаётган Савобли амалларингизни давомли қилиб икки дунё саодатига эриштирсин. Ҳурматли Шайҳ Ҳазратлари Ушбу “Ислом форуми”ни ташкил этиб, тогри ёлда болиб оллоҳни розилигини топишимизга сабабчи болаётган экансизлар, Оллоҳ сизу-биздан рози болсин. Шайҳ Ҳазратлари муҳлисингизни Сизга мурожаат этишига, бир қатор тушунмаган масалалар , саволлар сабаб болди. Имкон топиб ушбу масалаларни тушунтириб берсангиз ниҳоятда шод болур эдик.1-савол:Жамоат намозини оқиш тартибида, 1-қаторда каттароқ ёшдаги эркаклар ва уларни ортида эса ёш болалар туриб намоз оқиш мақсадга муофиқ деб эшитганман. Аммо коп ҳолларда ёш-ёш болакайларни ҳали намоз қоидаларини толиқ билмасдан олдинги сафларда туришини корамиз. Яна бази ҳолларда, айниқса жума намозларида ёнимизга ақли токис болмаган кишилар туриб қолишади, намоз вақтида турли ҳаракатлар билан намозларини бузадилар, намоздан ташқари гапларни гапирадилар, энди шу ҳолларда бизни жамоат намозимизга зиён етмайдими?2- савол: Бир қатор савобли амалларни эшитганман, уша амалларни қилган одам Ҳожини савобини олади. Агар уша одам умрида ҳажга бора олмаган болса ҳам ҳожи мақомида болиб, фарз болган ҳаж амалини адо этга ҳисобланадими?3- савол: Ҳаром қилинган жониворларни масалан итни боқиш ва қол билан ушлаш мумкунми? Албатта намоз вақти келганда таҳоратни янгилаб ит теккан кийимлар алмаштирилади. Намоз оқиш учун масжидга кетаётганда кочада юрган ит кийимга тегса, ёки автобусларда коп очиқ кийиниб юрган қизларни корамиз, уларни қоли ёки елкасига қолимиз тегса таҳорат бузилган ҳисобланадими?4- савол: Таҳажжуд намози оқиётганимда Бомдодга азон чақирилса, ва азон айтилиб тугагунча намозни оқиб тугатишни иложи болмаса, оқиган намозим тогри боладими? Ноурин саволлар берган болсам мазур тутгайсиз. Оллоҳ сизу-биздан рози болсин. Иншаоллоҳ.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Ишааллоҳ, зиён етмайди.2. Йўқ. Унда гап фақат савоб ҳақида кетмоқда. Ҳажнинг фарзи адо этилиши учун, албатта, ҳаж қилиш керак.3. Мазкур ҳолатларда таҳорат бузилмайди.4. Бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat