Ассалому алайкум! Қурбонликка аталган қўй қайси вақтдан қайси вақтгача сўйилади? Сабаби мен биринчи марта қурбонлик қилишим. Жавоб учун олдиндан катта раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Ҳайит намози ўқилгандан бошлаб учинчи куни шом намозига азон айтгунча сўйилиши керак. Ташриқ-такбирлари эса бир кун кейин аср намозини ўқилгунча айтилади. Иккиси орасида шу фарқ бор. Қурбонлик кунлари ташриқ кунларидан бир кун кам. Валлоҳу аълам!