Саволим қуйидагича: Биринчидан, аёл ўз эрига исми ўрнига “Султоним” ёки “Хожам” деб мурожаат қилиши мумкинми? Иккинчидан, эрни ўзгалар олдида ким деб чақирган маъқулроқ бўлади? Айнан мен шу кунгача эримни исмларини умуман айтиб чақирмаганман. Ўзларига “Жоним” деб айтаман. Лекин ўзгалар олдида керак вақтда очиғи ким деб чақиришни билмай жуда қийналаман. Пайғамбаримизнинг аёллари у кишини ким деб чақирганлар? Саволим такрорий бўлса узр. Олдиндан раҳмат.