Ассалому алайкум! Домлажон, ман боқиб олинган фарзандман. Лекин бундан нолимайман. Алҳамдулиллаҳ ҳаммаси яхши. Сиздан сўрамоҳчи бўлганим яқинда ҳижоб ўрангандм (Алҳамдулиллаҳ), бир танишим айтиб қолди, сан боқиб олинган фарзанд бўлсанг, ҳозирги оилангдаги отанг ва аканг санга маҳрам эмас деди. Шу гап ростми? Ундай бўлса уйимда ҳам ҳижобимни ечмасдан юрайми?
– Ва алайкум ассалом! Агар сизни боқиб олган она вазифасидаги аёл икки ёшга тўлгунингизча эмизмаган бўлса у оиладаги эркакларга номаҳрам бўласиз ва улар олдида ҳам авратларингизни беркитасиз. Агар эмизган бўлса у аёлни эри ҳам ўғиллари ҳам сизга маҳрам бўлади. Валлоҳу аълам!