– Ва алайкум ассалом! У кийимларда ҳам болаларнинг ҳаққи бўлади, шунинг учун пулини бермасдан фойдаланишингиз жоиз эмас. Ҳатто улар ўзлари бунга рози бўлган тақдирда ҳам бўлмайди, чунки балоғатга етмаган болаларнинг розилиги эътиборли эмас. Аммо сотишлари мумкин, лекин сиз текинга олманг, қийматини белгилаб, ҳаққини уларга беринг. Валлоҳу аълам!