Ассалому алайкум! Қазо намозларимни ўқимоқчи бўлиб, 1 кунлик 20 ракат фарзларини ўқийапман. Бир марузада 4 ракатли фарзларини 3-4 ракатларида хам зам сура ўқилади деб эшитдим. Шундай қилиб 3-4 ракатларида зам сура ўқисам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Қазоси қанчалигини аниқ билган одам қазо намозларининг 3-4-ракъатларига зам сура қилмайди. Қазоси тугаган ёки тугамаганлигида шубҳа қилган инсон зам сура қилади. Чунки у қазоси тугаб нафл ўқиётан бўлиши мумкин. Нафлларда ҳамма ракъатларида зам сура қилиёнади. Валлоҳу аълам!