Ассалому алайкум! Мани ишхонамда уйлар бор, яний ўша уйларни бойлар сотволган, лекин ўзлари ўша уйларда ўзлари яшамайди, одамларни ижарага қўяди. 1) Ишхонамда бирга ишлийдиган шерикларим- кўчадан ижарага яшашга уй излаб юрганларни пулини олиб ўша бойларни уйига кивартирага жойлаштиради, масалан: 1 ой кивартирада яшаш нархи 500 доллар бўлса, шерикларим ўша одамдан кивартира топиб бергани учун 250 дўллар олади, бунча пулни хаммаям сиртида розиман деб бергани биллан ичида норози бўлса керак, шу пул халолми, Ман аралашмиман лекин. 2) иш пайтида бошлиқларга айтмий шу топвотган пули халол бўладими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Ижарага бериладиган уйларни қидириб, топиб бергани учун ҳақ олиш жоиз. Аммо нарх белгилашда инсоф қилиш лозим. Инсонларнинг эҳтиёжини суистемол қилиб арзимаган иш учун катта нарх белгилаш мурувватга тўғри келмайди.
2). Соатбай ишчи бўлса фақат ўша юклатилган вазифаси билан машғул бўлиши вожиб. Изнсиз бошқа ишга чалғиса ўша чалғиш миқдорича ойлиги ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!